Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошрашмаси расмий веб сайти

Аввал хабар берганимиздек, юқори малакага эга профессорлардан иборат ишчи гуруҳи айни пайтда Сўх туманида аҳолига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Бугун Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан яна вилоятнинг энг малакали гастроэнтеролог, онколог, офтальмолог, хирург мутахассислигидаги 5 нафар тажрибали шифокорлар Сўхга юборилди ва улар ҳам ишчи гуруҳи сафига қўшилди.

Яна бир хушхабар: бугун Сўх тумани марказий шифохонасининг туғруқ мажмуасида Андижон тиббиёт институтининг профессори, акушер-гинекология кафедраси мудири Дилором Асранқулова шу ердаги шифокорлар билан ҳамкорликда ҳомиладор аёлда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказдилар.

Бемор Барнохон Дадамахматовага “ҳомиладорлик 3, 2 та чандиқ ва преэклампсия оғир даража” ташҳиси қўйилган эди. Илгари кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун туманда яшовчи аёллар вилоят перинатал марказида боришар эди. Шифокорлар маслаҳатлашган ҳолда мазкур операцияни шу ерда амалга оширишга қарор қилдилар. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди, қиз фарзанди соғлом ҳолатда дунёга келтирилиб олинди. Ҳозирда онанинг аҳволи ҳам яхши.

Айни пайтда ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

 

Фарғона вилояти Соғлиқни

сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Юклаб олиш