Инсон ҳаёти давомида бир марта бӯлса ҳам “Қулоғимда шовқин эшитяпман, нега бундай бӯляпти?” деган саволга дуч келади. Аввало, бу ӯта ноёб ҳодиса ёки касаллик эмас, кӯпинча танамиздаги бирон аъзонинг касалланишига алоқадор  бӯлади. 

Қулоқдаги шовқин илмий тилда “тиннитус” деб аталади. Бунга шанғиллаш, ғувиллаш, шитирлаш, визиллашлар ҳам киради. Бу ҳолат тинч, ортиқча шовқинлар йӯқ пайтда кузатилади. Кӯпинча қулоқдаги шовқин эшитиш қобилиятининг пасайиши аломати ҳисобланади.

Агар шовқинга оғриқ ва қулоқ қизариши қӯшилган бӯлса ҳамда шовқин жуда ичкаридан келаётганини сезсангиз, бу олтингугурт тиқилмаси сабаблидир. Баъзан шовқин сабабчиси қулоқ пардасининг қаттиқ товуш ёки қаттиқ кавлаб тозалаш натижасида шикастлангани ёки яллиғлангани ҳам бӯлиши мумкин. Шанғиллаш ва ғала-ғовур овозлар баланд мусиқа тинглашни ёқтирувчи ва ӯта шовқинли шароитда ишловчиларда кузатилади.

Қулоқ шовқинининг касаллик билан боғлиқ томонлари

Қулоқ шанғиллашини келтириб чиқарувчи касалликлар ҳам бор:

  1. Мигрен (вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи) — одатда бошнинг чап ёки ӯнг томони қаттиқ оғриб, ӯша томон қулоқда ғалати товушлар эшитилади.
  2. Юрак-томир касалликларида қулоқ тизимидаги шовқин юрак юриши каби дукиллаш товушида бӯлади.
  3. Бӯйин остеохондрозида ҳам қулоқда дукиллаш эшитилади.
  4. Камдан-кам ҳолатларда бу шовқинлар невринома (эшитиш нервида ӯсма) касаллиги аломати бӯлиши мумкин.

Сабабини аниқлаш учун биринчи навбатда ЛОР шифокорга мурожаат қилинг. У эшитиш ё‘лини текшириб, тиқилма ё  бошқа бирон нарса бор-йӯқлигини аниқлайди.  Бундан ташқари, аудиометрия (эшитишнинг сезувчанлик даражаси) каби қӯшимча текширувлар ҳам ӯтказилади. Агар қулоқдаги шовқин бошқа сабаблар туфайли юзага келган бӯлса, шифокор сизни шу йӯналишдаги мутахассис — кардиолог ёки невропатолог ҳузурига юборади.

Қулоқ шанғиллашини даволаш

Қулоқ шанғиллашига қарши дори ҳалигача мавжуд эмас. Бироқ, амалиётда қулоқ шовқинини даволаш учун қуйидаги консерватив усуллар ишлатилади:

  • Медикаментоз терапия;
  • Физиотерапия;
  • Рефлексотерапия;
  • Эшитиш протезлари;
  • Гирудотерапия;
  • Психотерапевтик машғулотлар, хусусан, когнитив-хулқий терапия.

Аввало, қулоқ шанғиллаши сабабини аниқлашга ёрдам берадиган тадқиқотлар ўтказиш керак. Агар сабаби топилса, унда тиннитусни даволаш асосий касалликларни даволашга йўналтирилади. Афсуски, кўп ҳолларда хасталикнинг сабаблари аниқланмайди. Бундай ҳолларда шифокор қуйидаги даволаш усулларига мурожаат қилади:

Асоратлари

Агар қулоғингиздаги шовқинлар тез-тез пайдо бӯлаётган бӯлса-ю ӯз вақтида текширтириб даволамасангиз, қуйидаги асоратлар юзага келади:

  • тиниқиб ухлашга ҳалал беради;
  • ишдан чалғитиб, фаоллигингизни сусайтиради;
  •  хавотир ва стрессни келтириб чиқаради;
  • баъзан депрессияга ҳам олиб келади.

Бу қулоқ саратони каби оғир касаллик бӯлиши мумкин. Шу сабаб эшитиш ва қулоқ билан боғлиқ нохушликларни сезишингиз билан шифокорга мурожаат қилишингиз лозим. Муолажа ӯтказишдан бош тортиш натижасида миянинг эшитишга жавоб берувчи қисми шикастланиши ва эшитиш қобилияти бутунлай йӯқолиши мумкин.

Шифокорга мурожаат қилишингиз шарт:

  1. Қулоқда ҳеч қандай сабабсиз шовқин пайдо бӯлиб, кучайиб борса.
  2. Ухлашингиз ва диққатингизни жамлашингизга халақит бераётган бӯлса.
  3. Шовқин билан бирга доимий бош оғриғи, юрак соҳасида санчиқ ва оғриқлар кузатилса.
  4. Эшитиш қобилияти сусайса.
  5. Бош айланиб, кӯз олди қоронғилашса.
  6. Кӯнгил айниши пайдо бӯлса.
Юклаб олиш