IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари эътиборига.

2015 йилнинг 26 октябрь – 2 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК ОАЖ да “IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси” бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш – профилактика муассасалари ушбу кўргазма фаолиятида фаол иштирок этиши, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларни янада юқори савияда амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни улушини янада кенгайтириш мақсадида 2016 йил учун шартномалар тузиш лозимлигини кўрсатиб ўтилади.

Саволлар юзасидан қуйидаги телефонларга ва электрон манзилга мурожат этишингиз мумкин.

(99871) 238-53-32; 238-54-13; 268-51-44

e-mail: info@cooper.uz