“Она ва бола” скрининг маркази директори М.А.Салимова “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш” мавзусида маъруза қилди

By FARSSB / On Feb.22.2019 / In Вилоят янгиликлари / Width

Жорий йилнинг 21 феврал куни Фарғона вилоятининг  Учкўприк ва Данғара туманларида Халқ депутати Фарғона вилояти кенгаши депутатлари ташаббуси билан “Бўлғуси қайноналар” жамоатчилик маркази лойихаси бўйича давра сухбати ўтқазилди. Давра сухбатида Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, “Она ва бола” скрининг маркази директори М.А.Салимова “Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Эрта ва қариндошлик никохларининг салбий оқибатлари”, “Никох олди тиббий кўруви тартиб қоидалари” мавзусида маъруза қилди. 
           Давра сухбатида Хотин-қизлар қўмитаси мутахассислари, “Оила” илмий-амалий маркази рахбарлари, махалла фуқаролар йиғини хотин қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадрятларни мустахкамлаш бўйича мутахассислар, отин ойилар, таълим ва тиббиёт ходимлари хамда фаоллар иштирок этишди.