Фарғона вилояти “Она ва бола” скрининг марказида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш мавзусида ўқув семинари ўтказилди

By FARSSB / On Feb.05.2019 / In Вилоят янгиликлари / Width

Фарғона вилояти “Она ва бола” скрининг марказида 2 феврал 2019 йил куни вилоятдаги шахар ва туманлар кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошида ташкил этилган пренатал ташхис хоналари мутахассислари , аёллар маслахатхонаси акушер гинекологлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги ПҚ-3440-сон «2018 — 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида»ги қарори хамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 17 июл 40-А-сон “Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисида”ги низом ижроси юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда мутахассисларга хомиладор аёлларни 100 % скрининг текширувлари билан қамраб олиниши, пренатал текширувини сифатли олиб борилиши ва пренатал хоналаридаги юритиладиган хужжатларни талаб даражасида юритилиши кераклиги хақида тўлиқ маълумот берилди. Иштирок этган мутахассисларга семинар мазмунини ифодаловчи тарқатма материаллар қоғоз ва электрон шаклида тарқатилди.