Ўзбекистонда 10 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади

fvssb@dmin
post-thumb

2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “O`zmedimpeks” Давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди.
Фармон билан 2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Йўл харитаси доирасида 2019 йил 1 июлгача импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган саноат ишлаб чиқариши учун хом ашё ҳамда дорихонада тайёрланадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати тасдиқланади.

2019-2021 йилларда 10 турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Антибиотиклар, вирусларга қарши ҳамда онкологик касалликлар учун дори воситалари шулар жумласидандир.